Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бир ҳафта ичида уч нафар вазир коронавирусдан вафот этди

Бир ҳафта ичида уч нафар вазир коронавирусдан вафот этди

Зимбабведа бир ҳафта ичида уч нафар вазир коронавирусдан вафот этди, деб хабар бермоқда Синхуа агентлиги.

"Расмий органлар Зимбабве транспорт ва инфраструктурани ривожлантириш вазири Жоэл Матиза коронавирусдан вафот этганлигини тасдиқлади. Шу тарзда, у бир ҳафта ичида коронавирусдан вафот этган учинчи ва Зимбабведа 2020 йил мартда касаллик аниқланганидан буён вафот этган тўртинчи вазир бўлди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 15 январ куни провинциал ишлар бўйича вазир Элен Гварадзимба вафот этганди. 20 январ куни эса ташқи ишлар вазири Сибусисо Мойо вафот этди.

Охирги маълумотларга кўра, Зимбабведа коронавирус юқтириш билан боғлиқ 30,5 минг ҳолат аниқланган. Расмий статистикага кўра, 962 киши касалликдан вафот этган.

Киритилди: 20:15 23.01.2021. Ўқилди: 4690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!