Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бир гуруҳ хорижлик шахслар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринишди

A A A
Бир гуруҳ хорижлик шахслар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринишди

Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан белгиланган қоидаларга амал қилмаслиги ҳолатлари учраб турмоқда.

Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида ана шундай шахслардан яна бир гуруҳи қўлга олинди. Улар тақдим этган Малайзия давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги маълум бўлди. Тегишли орган вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Киритилди: 15:10 09.11.2019. Ўқилди: 2678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!