Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Билл Гейтс: «Айфон»нимас, андроидни танлайман»

Билл Гейтс: «Айфон»нимас, андроидни танлайман»

 

 

 

 

«Microsoft» асосчиси Билл Гейтс нега «iPhone»дан эмас, балки андроид-смартфонлардан кўпроқ фойдаланиши сабабини тушунтирди.

Гейтснинг таъкидлашича, «Google» платформасига қурилган смартфонлар анчайин қулай. Масалан, iOSдан фарқли ўлароқ, Android экотизимида дастурий таъминот/оператив тизим муносабатлари анча универсал, кўпроқ имкониятларни тақдим этади. «Охир-оқибат, бу айнан менбоп тизим», — дея сўзларини изоҳлади Билл Гейтс «CNBC» ва «The New York Times» журналисти Эндрю Росс Соркин билан «Clubhouse» орқали бўлган суҳбатда.

Гейтс баъзида «айфон»дан ҳам фойдаланиб туришини инкор этмади — бу шунчаки IT-бозорнинг сўнгги тенденцияларидан бохабар бўлиб туриш учун. Шуниси ҳам борки, Билл Гейтс интервьюни «Apple» смартфони орқали берди, чунки андроидлар учун «Clubhouse» ҳали чиқмаган.

Киритилди: 22:46 04.03.2021. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!