Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бейонсенинг янги альбоми жаҳон рекордини ўрнатди

Бейонсенинг янги альбоми жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик хонанда Бейонсенинг 29 март куни тақдим этган Cowboy carter номли альбоми Spotify қўшиқлар платформасида энг кўп эшитилган альбомга айланди. Бу ҳақда Europaplus нашри хабар берди.

Альбом эфирга узатилгандан сўнг бир кун ичида 76 миллион марта тингланган.

Бейонсенинг ҳаётида кантри мусиқа жанри муҳим аҳамиятга эга, чунки хонанда Техасда туғилиб ўсган. Шунинг учун ҳам Cowboy carter’ни яратишда Бейонсе узоқ йиллар давомида меҳнат қилди:

“Ушбу альбом устида беш йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келдик. Бундай тажриба менга бой тарихга эга кантри мусиқасини чуқурроқ ўрганиш имкониятини берди. Кантри услубидаги қўшиқлар бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни бирлаштира олиши ва мен бунга ўз ҳиссамни қўшишим мени бахтли қилади”.

Cowboy carter 27 та қўшиқни ўз ичига олган.

Киритилди: 21:55 04.04.2024. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!