АҚШ маъмурияти Россияга қарши якка тартибдаги санкцияларни янада кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини зарур деб ҳисобламайди. Чунки президент Доналд Трамп бу борада етарли ваколатларга эга.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Давосда маълум қилди.
Унинг айтишича, Трамп 1977 йилда қабул қилинган IEEPA — Фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонун асосида мустақил равишда санкциялар жорий этиши мумкин. Шу билан бирга, Сенат президентга қўшимча ваколатлар беришни истамоқда.
Бессент қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аниқ эмаслигини ҳам қайд этди: «Бу тасдиқланадими-йўқми, ҳали кўрамиз».