Хабарингиз бор, яқинда "Флешка" савдо марказида бир гуруҳ кишиларнинг соқоли мажбуран олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Troll.uz" эса бу ҳолатга ўзгачароқ муносабат билдираман деб қовун туширди. Бобокалонимиз Амир Темурнинг суратини "қайта ишлаб", соқолини олиб ташлади ва "бесоқол Амир Темур" сиймоси пайдо бўлди. "Ўзбекистон 24" телеграм каналида эса бу ҳолат қаттиқ танқид остига олинди.

"Мана шу лўттивоз блогерларга ишонч билдираяпсизларми ҳали.
Марҳамат, кўриб қўйинглар, улар учун қадриятнинг ҳам, маънавиятнинг ҳам, миллат фахри-ғурурининг ҳам сариқ чақалик қиймати йўқ.
Амир Темур номидаги жамғарма нега сукут сақламоқда? "Миллий тикланиш" партияси нега муносабат билдирмаяпти? Маънавият тарғибот маркази нега оғзига талқон солиб олган?
Буюк аждодларимизни таҳқирлаш учун қонунчиликда жазо белгиланганми ёки йўқми?
TROLL UZга айтар сўзимиз:
Соҳибқирон руҳи билан ўйнашма..."