Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Берлинлик шифокорлар Эбола билан касалланган америкаликни даволади

Берлинлик шифокорлар Эбола билан касалланган америкаликни даволади

Германиянинг Берлин шаҳридаги “Шарите” клиникаси шифокорлари Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланган америкалик шифокорни даволадилар, деб хабар беради Deutsche Welle.

Клиника маълумотларига кўра, 17 кун даволанган бемор тўлиқ соғайиб кетди. У билан бирга карантинда бўлган оила аъзолари ҳам юқтирилмаганлиги сабабли уйларига жўнатилди.

39 ёшли жарроҳ Петер Стаффорд Конгода Serge христиан миссионерлик ташкилоти таркибида ишлаган. У операция пайтида Эбола вирусини юқтирган.

Шифокорлар беморни даволаш жараёнида ҳозирда синовдан ўтказилаётган экспериментал терапиялардан фойдаланганлар. “Шарите” клиникаси маълумотларига кўра, бемор 20 майда касалхонага ётқизилганида, унда Эболанинг аниқ белгилари бўлган. Бироқ, антивирал даволаш ва қўллаб-қувватловчи терапия туфайли унинг танасидаги вирус юки сезиларли даражада камайган.

30 майдан бери шифокорнинг танасида вирус аниқланмаган.

Беморнинг рафиқаси, шифокор, шунингдек, уларнинг фарзандлари юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар сифатида карантинга олинган. Бироқ, тест натижалари уларда вирус йўқлигини кўрсатди ва чекловлар олиб ташланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, май ойи охирида Конго Демократик Республикаси ва қўшни Угандада 900 дан ортиқ Эбола юқтириш ҳолати қайд этилган ва 100 дан ортиқ киши вафот этган.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!