Бу ҳақда Билд нашри хабар берди .
“Полицияга қутилар ва бошқа буюмлар отилди, қизил бўёқлар сепилди, уларга шиша ва тошлар улоқтирилди”, дейилади мақолада.
Таъкидланишича, намойишчилар уни оломон орасига олиб бориб, оёқ ости қилганда полициячилардан бири жиддий жароҳат олган. Яна бир ҳуқуқ-тартибот ходимининг қўли синганлиги аниқланган.
Намойишда жами 1100 га яқин одам қатнашди. 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.