Пайшанба куни Берлинда бир неча тинчлик намойишлари қайдномага киритилди.
3 октабр Германияда 1990 йилда собиқ Ғарбий ва Шарқий Германиянинг бирлашиши муносабати билан давлат байрамидир.
Берлиннинг Тиергартен ҳудудидаги Гроссер Штерн майдонидаги энг йирик намойишга 25 мингга яқин одам келиши кутилмоқда.
Намойишчилар Украина ва Исроилга қурол етказиб берилишига қарши «уруш ва ҳарбий кескилашувга йўқ деймиз, тинчлик ва халқаро бирдамликка ҳа деймиз» шиори остида намойиш ўтказишмоқчи.