Нашр маълумотларига кўра, бир нечта жиноятчи кўп қаватли уйнинг 17-қаватидаги квартирага қўнғироқ қилиб, ўзларини полиция ходимлари деб таништиришган. Эшик очилгач, улар газ сепиб, аёлни қурол дастаси билан уришган ва унинг эрини пичоқ билан яралашган.
Сўнгра ўғрилар нақд пулдаги тахминан 100 минг еврони ўғирлаб кетишган. Полиция етиб келгунига қадар жабрланувчиларнинг ўғиллари босқинчилардан бирини ушлаб қолишга муваффақ бўлишган, қолганлари эса яширинган, дейилади хабарда.