Германия полицияси Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойиши чоғида 111 кишини вақтинча ҳибсга олди.
Намойиш шанба куни Курфüрстендамм бульвари яқинида бўлиб ўтди. Ҳибсга олинганлар орасида 54 нафар аёл ва 57 нафар эркак бор. Хусусан, баданга шикаст етказиш, миллатлараро адоватни қўзғатиш, террорчилик ташкилотлари рамзларини кўрсатиш, жамоат тартибини бузиш каби жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, 21 та жиноят иши қўзғатилган.
Полиция маълумотларига кўра, намойишда 500 га яқин одам қатнашган.