Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Берлин “Шимолий оқим” лойиҳасини қайта ишга туширишга йўл қўймаслик учун барча чораларни кўради — Фридрих Мерц

Берлин “Шимолий оқим” лойиҳасини қайта ишга туширишга йўл қўймаслик учун барча чораларни кўради — Фридрих Мерц

Германия канцлери бу ҳақда Берлинда Украина президенти Володимир Зеленский билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Берлин Россияга босимни кучайтиришда давом этади. Биз бу жараёнда “Шимолий оқим — 2” лойиҳасини қайта ишга туширишга йўл қўймаслик учун барча чораларни кўрамиз", – дея таъкидлади сиёсатчи.

Бундан ташқари, Мерц Германия Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришга қодир янги узоқ масофали қуролларни ишлаб чиқишда ёрдам беришини билдирди.

"Бугун мудофаа вазирларимиз Украинада ишлаб чиқариладиган узоқ масофали қурол тизимларини молиялаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолайди. Масофа бўйича ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, бу эса Украинага ўзини тўлиқ ҳимоя қилиш имконини беради, жумладан, унинг ҳудудидан ташқаридаги ҳарбий нишонлардан ҳам", — дея таъкидлади Германия ҳукумати раҳбари ва келишув тафсилотлари оммага эълон қилинмаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: 19:50 28.05.2025. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!