Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бербок: Энди бу маблағлар етарли бўлмайди

Бербок: Энди бу маблағлар етарли бўлмайди

Германия Ташқи ишлар вазири мудофаа харажатларини оширишга чақирмоқда.

"Германиянинг мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизига тенг маблағ сарфлаш мажбурияти энди етарли бўлмайди", — дея фикр билдирди Анналена Бербок Süddeutsche Zeitung газетаси конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, мудофаа харажатларини ошириш Доналд Трампнинг АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонганидан кейин трансатлантик муносабатлар учун кўприк бўлади. Бундан ташқари, мудофаа буджетини ошириш Германиянинг хавфсизлик манфаатларига мос келади ва НАТОнинг Европа таркибий қисмини мустаҳкамлайди.

Германия Ташқи ишлар вазири Украинани қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ буджет маблағлари, жумладан, Россиянинг дронларига қарши мудофаа зарурлигини айтди.

"Европа ҳам ўзининг мудофаа қобилиятини ошириши, хусусан ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиши керак. Европа Иттифоқи таркибига кирувчи давлатлар армияларининг вазифаларини тақсимлаш ва имкониятларини бирлаштириш зарур", — дея таъкидлади Германия ТИВ раҳбари.

Бербок, шунингдек, куз ва қишда Украинани кучлироқ қўллаб-қувватлаш учун Ғарбни бирлашишга чақирди.

Киритилди: 20:24 11.11.2024. Ўқилди: 1835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!