Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Мальтада бўлиб ўтган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг нутқига жавоб қайтарди. Лавров Ғарб мамлакатларини Украинадаги урушни келтириб чиқаришда айблаган. Бербок эса бу даъволарни кескин танқид қилган.
"Сиз ўзингизни алдашингиз мумкин, лекин Европадаги 1,3 миллиард одамни алдай олмайсиз.", дейди у.
Бербокнинг танқидлари Лавровнинг Ғарб давлатларига нисбатан қўйган айбловларига жавоб тариқасида янгради. Лавров ўз нутқида ғарб давлатларини янги совуқ уруш бошлашда айблаб, вазият "қизғин босқичга" ўтиши мумкинлигини огоҳлантирди.
Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Лавровнинг баёнотларини "дезинформация тўлқини" деб атади.
Лавров нутқ сўзлаган вақтда Латвия, Литва, Эстония, Польша ва Чехия вакиллари зални тарк этгани хабар қилинди.