- Автомобиль бензини учун компенсация кимларга берилади ва уни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева бу борада муҳим маълумотларни келтирди:
Қуйидаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:
- уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
- I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
2019 йил 15 августдан компенсация миқдори — 75 000 сўм.
Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга мурожаат қилиш ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиш керак бўлади:
- ариза;
- паспорт нусхаси;
- имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
- тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
- автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.