Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бензин беришга чекловлар Москва ва Москва вилоятига етиб борди

Бензин беришга чекловлар Москва ва Москва вилоятига етиб борди

Россия пойтахтидаги "Газпромнефть" ёнилғи қуйиш шахобчалари тармоқларида бензин беришга 30 литрлик чеклов жорий этилди, деб хабар бермоқда РБК.

Компаниянинг нашрга аниқлик киритишича, шаҳардаги ёнилғи қуйиш шахобчаларда бир мижозга бир марталик заправка учун 60 литрдан ортиқ бўлмаган дизел ёнилғиси ҳам берилмоқда.

Бундан ташқари, бундай станцияларда канистраларга ёнилғи қуйиб берилмаяпти. Трассалардаги ёнилғи қуйиш шахобчаларда эса лимитлар фарқ қилади: ҳайдовчиларга 30 литрдан кўп бўлмаган бензин ёки 200 литргача дизел ёнилғиси берилмоқда.

Чекловлар жорий этилгани ҳақида Москвадаги "Лукойл" ва Teboil ёнилғи қуйиш шахобчалари ҳам маълум қилди. "Лукойл" станцияларидан бирида бир мижозга 30 литрдан кўп бўлмаган ёнилғи берилаётган бўлса, бошқа иккитасида — 20 литрдан ортиқ берилмаяпти ва канистраларга қуйилмаяпти, деб ёзмоқда РБК нашри.

"Тeboil" ёнилғи қуйиш шахобчаларидан бирида нашр мухбирига (ўзини ҳайдовчи деб таништириб, лимитлар ҳақида сўраганда) сотувда 92-бензин борлиги ва бир мижоз 30 литргача ёнилғи олиши мумкинлиги айтилган. Бошқа бир шаҳобчада эса тармоқнинг барча ёнилғи қуйиш шахобчаларида бензин бериш бўйича қўлга 20 литрлик чеклов мавжудлиги, дизел бўлган тақдирда у ҳам 60 литргача сотилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Россия ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак мамлакатда ички бозорни таъминлаш учун етарли ҳажмда ёнилғи шакллантирилганини, дизел захиралари эса ҳатто ҳаддан ташқари кўплигини баёнот қилган эди. У, шунингдек, бозордаги сунъий талабнинг ошишига фуқаролар ўртасидаги ваҳима сабаб бўлганини таъкидлади.

Путин ўтган куни Украина Қуролли Кучларининг зарбалари туфайли ёнилғи тақчиллиги "бор, лекин критик даражада эмас"лигини тан олди. У муаммонинг ечими сифатида "энг харидоргир ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини ишлаб чиқаришни тез ва сезиларли даражада ошириш"ни кўрмоқда. Шу билан бирга, Кремл раҳбари ҳозирда Қримда ёнилғи бўйича "бир неча кунлик захира" борлигини қайд этди.

"Биз бу етказиб беришларни қурлиқ орқали ҳам, денгиз орқали ҳам кўпайтирамиз. Мен бу вазифа бажарилишига ишонаман", — дея ишонтирди у телекўрсатув томошабинларини. Бироқ у аннекция қилинган ярим оролга олиб борувчи кўприклар ва паром кечувларининг Украина томонидан ўққа тутилиши муаммосини айнан қандай ҳал қилмоқчи эканлигига аниқлик киритмади, дейилади хабарда.

Киритилди: 13:59 29.06.2026. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!