Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Беллингем навбатдаги нуфузли мукофотни қўлга киритди

Беллингем навбатдаги нуфузли мукофотни қўлга киритди

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем йил якунида энг яхши ёш футболчига бериладиган "Golden Boy" мукофотини қўлга киритди.

Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 20 ёшли ярим ҳимоячи 4 декабрь куни ўзининг муносиб совринини олади.

Айтиш жоизки, Беллингем ўтган ёзда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан кўчиб ўтган "Қироллик клуби" билан бу мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Мадриднинг “Реал” клуби айни дамда Ла Лиганинг 13-туридан сўнг 32 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Беллингем навбатдаги нуфузли мукофотни қўлга киритди

Киритилди: 21:26 17.11.2023. Ўқилди: 1260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!