"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ижтимоий тармоқларда пост жойлади.
«Гап-сўзлар ҳеч нарсага арзимайди. Ҳар доим Hala Madrid!!!», - деб ёзди 22 ёшли инглиз.
Жуд ўйинда "қироллик клуби"га ғалаба келтирган иккинчи голни киритди.