Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Дендермонд шаҳрида қурилиш ишчилари бино ертўласидаги девор орасига яширилган, қиймати қарийб 9 млн еврога баҳоланаётган олтин тангалар ва қуймаларни топди.
Белгия прокуратураси хазинанинг бу жойга қандай келиб қолганини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда. Бино эгаси вакилининнг таъкидлашича, олтиннинг яширилиши қандайдир фирибгарлик фаолияти билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Айни пайтда топилманинг қонуний эгаси ким экани ва ишчиларга мукофот бериладими ёки йўқми номаълум. Бу масалалар тергов якунлари ва қонуний тартиблар асосида ҳал қилинади.