Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Беларусияда пиротехника воситалари савдоси тақиқланган

Беларусияда пиротехника воситалари савдоси тақиқланган

Беларус ҳукумати пиротехника маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдосини тақиқлашни жорий қилди, бу ҳақда бош вазир Роман Головченко имзолади.

“Жорий қилинган тақиқ фуқароларнинг, жумладан, болаларнинг пиротехника воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши натижасида жароҳат олиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани билан боғлиқ”, — дейилади жума куни ҳукумат баёнотида.

Ушбу тақиқ ИВ ва В хавфли техник мақсадлардаги пиротехника маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсатнома (сертификат)га эга бўлган юридик шахслар томонидан пиротехника маҳсулотларини улгуржи сотишга, рухсатномаси (сертификати) бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қарор 2025-йил 4-январдан кучга киради.

Киритилди: 02:46 04.01.2025. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!