Литва Инқирозларни бошқариш миллий маркази раҳбари Вилмантас Виткаускаснинг маълум қилишича, тунги соат 02:00 лар атрофида Вилнюс аэропорти томон жами 13 та контрабанда юки ортилган метеозонд (шарсимон учар қурилма) учиб ўтган. Delfi нашрига кўра, парвозлар тонгги соат 06:30 да қайта тикланган.
Чекловлар 9 та рейс ва 900 дан ортиқ йўловчига таъсир кўрсатган. Хабар қилинишича, Беларусдан Литвага жами бир неча ўнлаб метеозонд учиб келган. Уларнинг 5 таси аниқланган ва тахминан 7 минг қути контрабанда сигарета мусодара қилинган.
Литва Беларус билан чегарасида фаолият юритаётган иккала назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпиб қўйган.