Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Беларусда NEXTA каналининг собиқ раҳбари афв этилди.

Беларусда NEXTA каналининг собиқ раҳбари афв этилди.

Телеграм’даги NEXTA каналининг собиқ раҳбари Роман Протасевич афв этилди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко тегишли фармонни 16 май куни имзолади.

3 май куни Минск вилоят суди Протасевични 8 йилга озодликдан маҳрум қилди ва жазони умумий тартибдаги колонияда ўташга қарор қилди. Кейин суд ҳукм кучга киргунга қадар Протасевични уй қамоғида қолдиришга қарор қилди.

Протасевич 2021 йил 23 май куни Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолёти бортида портловчи қурилма борлиги ҳақидаги хабарлар туфайли Минск аэропортига фавқулодда қўнганидан сўнг Минскда қўлга олинган эди.

Киритилди: 17:53 22.05.2023. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!