Беларус ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Россия Аэрокосмик кучлари билан қўшма тактик-парвоз ўқув машғулотларини ўтказади.
Бу ҳақда Беларус ОАВлари мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
«Машқлар давомида асосий ҳаракатлар давлат ва ҳарбий объектларни ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилади», — дейилади хабарда.
Машқлар 27-31 май кунлари бўлиб ўтади.