Зеленский бу ҳақда Украина Олий ҳарбий қўмондонлиги йиғилишида маълум қилди.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, Россия Украинага қарши зарбаларда қўллаётган ускуналар Беларуснинг чегарага яқин аҳоли пунктларидаги турар жой биноларида ҳам жойлаштирилган.
"Беларуснинг Украина чегарасига яқин ҳудудларидаги оддий аҳолининг 5 қаватли уйлари томларида Россия ҳарбийларининг антенналари ва бошқа ускуналари ўрнатилган бўлиб, улар Shahed дронларини мамлакатимизнинг ғарбий ҳудудларидаги объектларга йўналтиришга ёрдам бермоқда", — деди Зеленский.
У вазиятни Ғарбдаги ҳамкорлари билан муҳокама қилишга ва биргаликда жавоб чораларини тайёрлашга ваъда берди.