Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Беларус Мустақиллик кунини нишонламоқда

Беларус Мустақиллик кунини нишонламоқда

Бугун, 3-июл, Беларусда Мустақиллик куни нишонланмоқда.

Мустақиллик кунини 3 июл куни нишонлаш тўғрисида қарор 1996-йилда республика референдумида қабул қилинган. Ўша йили Президент Александр Лукашенконинг фармони билан давлат байрами - Беларус Республикасининг Мустақиллик куни (Республика куни) белгиланди.

Байрам Беларус миллий тикланишининг рамзига айланди.

Беларус президенти Александр Лукашенко Беларус халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

Мустақиллик йилларида шаклланган пойдевор келажакка ишонч билан қараш имконини беради, деди Лукашенко.

"Ушбу байрам асрлар давомида ўз она юртида яшаш ва ўз тақдирини мустақил белгилаш ҳуқуқини ҳимоя қилган беларус авлодларига ҳурматдир. У Беларус халқининг Улуғ Ватан уруши давридаги мисли кўрилмаган жасорати хотирасини сақлаб қолади. Тарихий етуклик, миллий қадр-қиммат ва ғолиб халқ ворисларининг ўз давлатчилигини мустаҳкамлаш йўлидаги мустаҳкам иродасини намоён этади”, — дейилади табрикда.

Киритилди: 12:29 03.07.2023. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!