Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Беларус давлат рақамларига эга автомобиллар Латвияга киритилмайди

Беларус давлат рақамларига эга автомобиллар Латвияга киритилмайди



Россияга нисбатан қаттиқ ташқи сиёсати билан эътибор қаратган Болтиқбўйи мамлакати Латвия, Беларус давлат рақамларига эга йўловчи транспорт воситаларининг мамлакатга киришини тақиқлади.
Латвия Давлат даромадлари бошқармаси томонидан берилган баёнотда Беларус давлат рақамларига эга йўловчи транспорт воситаларининг Беларус ёки Россиядан мамлакат ҳудудига кириши тақиқлангани таъкидланди.
Баёнотда, эртадан кучга кирадиган тақиқнинг Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети доирасида жорий қилингани билдирилди.
Польша, Эстония, Латвия, Литва ва Финляндия, Россия билан чегарадош Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Норвегия ўтган йили Украинадаги ҳарбий амалиёт туфайли киритилган санкциялар доирасида Россия рақамлари бўлган транспорт воситаларининг киришини тақиқлаган эди.

Киритилди: 23:44 15.07.2024. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!