Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

BBC: Ғазода Исроил зарбаси натижасида ҲАМАС раҳбарияти аъзоси ўлдирилди

BBC: Ғазода Исроил зарбаси натижасида ҲАМАС раҳбарияти аъзоси ўлдирилди

Исроил армияси якшанба куни кечқурун Хан-Юнусдаги Носир шифохонасига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум натижасида ҲАМАС раҳбарияти аъзоси Исмоил Барҳум ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC'га ҲАМАС вакили хабар берди.

Маълумотларга кўра, Барҳум тўрт кун аввал яраланган ва шунинг учун шифохонага ётқизилган бўлган. Исроил армияси ҲАМАС раҳбарияти вакилларини аниқлаш учун разведка маълумотларини тўплаганини ва ҳужумдан олдин шифохонага зарарни минималлаштиришга ҳаракат қилганини маълум қилди.

ҲАМАС назоратидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги портлаш натижасида шифохонадаги ходимлар ҳам жароҳатланганини ҳақида маълумот берди.

Исроил томонидан ҲАМАС аъзолари шифохоналардан қурол-аслаҳа омборлари ва қўмондонлик марказлари сифатида фойдаланиши ҳақида бир неча бор айбловлар билдирилган. Аммо ҲАМАС бу даъволарни рад этиб келган.

Шунингдек, 23 март куни Хан-Юнусга берилган яна бир зарба натижасида ҲАМАС раҳбариятининг яна бир аъзоси – Салоҳ ал-Бардавил ҳам ўлдирилган эди.

Исроил 18 март куни ҲАМАС билан тузилган сулҳ бузилганидан сўнг Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни қайта бошлади.

Киритилди: 11:32 24.03.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!