Трамп Байденнинг танқидига жавобан уни “АҚШ тарихидаги энг ёмон президент” деб атади
"Уйқучи Жо Байден, АҚШ тарихидаги энг ёмон президент, дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб жиноятчиларга, хусусан, уларнинг аксарияти қотиллар, гиёҳванд моддалар савдогарлари ва қамоқхона ҳамда психиатрия муассасаларидан озод қилинган одамларга хавфли ва нотўғри режалаштирилган очиқ чегараларимиз орқали мамлакатимизга киришига йўл қўйди. Кечирасиз, лекин менинг вазифам — бу қотиллар ва жиноятчиларни бу ердан ҳайдаб чиқариш. Айнан шунинг учун мени сайлашган", — деб ёзди АҚШнинг амалдаги президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.