АҚШ президенти Жо Байден 25 август куни украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилиб, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида маълумот беришни режалаштирмоқда, деди Оқ уй.
Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
“Эртага президент Байден Зеленскийга қўнғироқ қилиб, Украинага ёрдам бериш йўлидаги кейинги қадамлар ҳақида хабардор қилишини эълон қилмоқчиман”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Аввалроқ, 24 август куни Жо Байден Украинага 2,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганди.