АҚШ президенти Жо Байден Халқаро жиноий суднинг Исроил бош вазири Беняьмин Нетаньяху ва яҳудий давлатининг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берганини ғазабнок деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотида айтилади.
"Халқаро Суднинг Исроил раҳбарларини ҳибсга олишга ордер бергани ғазабланарли. Яна бир бор аниқ айтиб ўтаман: ХЖС нима демасин, Исроил ва ХАМАС ўртасида тенглик белгиси йўқ", - деди у ўз баёнотида. Байденнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар "хавфсизлигига таҳдидлар олдида доимо Исроил билан бирга бўлади".
Аввалроқ, ХЖС Судгача бўлган палатаси Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олишга ордер берган эди. ХЖС шунингдек, Исроил армияси август ойида ўлдирилган деб эълон қилган Фаластиннинг "Хамас" ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Деифни ҳибсга олишни талаб қилди.