Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Байден ва унинг рафиқасининг 2023 йилги даромадлари маълум бўлди

Байден ва унинг рафиқасининг 2023 йилги даромадлари маълум бўлди

АҚШ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл 2023 йилда 620 минг доллар ишлаб топди.

Оқ уйнинг солиқ декларациясига таяниб хабар беришича, ушбу суммадан эр-хотин 23,7 фоиз ставкада 146,6 минг доллар миқдорида федерал даромад солиғини тўлаган.

Жо Байден ва унинг рафиқаси ўз уйи жойлашган Делавэр штатида тахминан 30,9 минг доллар солиқ тўлаган. Жилл Байден Виржиния штатида 3,5 минг доллар солиқ тўлаган.

Шу билан бирга, Байденлар оиласи 17 та турли жамғармаларга умумий ҳисобда 20 минг доллар хайрия қилган. Шундан 5 минг доллар марҳум ўғли Бо Байден номи билан аталган жамғармага тушган.

2022 йилда оиланинг йиллик даромади 579,5 минг долларни ташкил этган эди. Bloomberg таъкидлаганидек, 2023 йилда даромаднинг ошиши Шимолий Виржиния жамоат коллежи профессори Жилл Байден маошининг ошиши билан боғлиқ. Шунингдек, ижтимоий суғурта тўловларининг ошиши туфайли даромад ҳам ошган.

Киритилди: 22:45 16.04.2024. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!