Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Байден Украинага Россияга зарба бериш учун Американинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга рухсат берди

Байден Украинага Россияга зарба бериш учун Американинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга рухсат берди

Жо Байден Украинага Россияга зарба бериш учун Американинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Исми ошкор этилмаган расмийларга кўра, гап Курск вилоятидаги Украина кучларини ҳимоя қилиш учун узоқ масофага учувчи АТАCМS ракеталаридан фойдаланиш ҳақида кетмоқда.

"Аммо кейинроқ Байден Киевга АТАCМSS ракеталаридан Курскдан бошқа ҳудудларда ҳам фойдаланишга рухсат бериши мумкин", деб ёзади NYT.

Нашрнинг ёзишича, Байден Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жанговар ҳаракатларга жалб қилиш ҳақидаги қарорига жавобан Украинага Россия ҳудудига ҳужумлар учун АТАCМS дан фойдаланишга рухсат берган.

Қўшма Штатлар узоқ муҳокамалардан сўнг, май ойида Украинага фақат Россия армияси олдинга силжишга уринаётган Харков ҳудудида зарба бериш учун тахминан 80 километр масофага учадиган HIMARS ракетасидан фойдаланишга рухсат берган эди.

Маълумот учун, АТАCМS узоқ масофали баллистик ракета бўлиб, унунг учиш масофаси модификациясига қараб 150 дан 300 километргачани ташкил этади.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!