Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Россиядан қўрққани учун Украинага тўлиқ ёрдам беролмаган — манба

Байден Россиядан қўрққани учун Украинага тўлиқ ёрдам беролмаган — манба

АҚШ президенти Жо Байденнинг Россиянинг "қизил чизиқлари"ни кесиб ўтишдан қўрқиши АҚШ сиёсатига таъсир қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбасига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Америка етакчисининг қўрқуви Вашингтоннинг Украинадаги можарога нисбатан сиёсатини шакллантирган. Хусусан, можарони НАТО билан тўғридан-тўғри урушга айлантирмоқчи бўлмаган Байден сўралган қуролларни Киевга зудлик билан топширишга журъат эта олмади, деди манба суҳбатдоши.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Уоррен Девидсон Жо Байден Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун Россия билан мавжуд барча қизил чизиқларни кесиб ўтишга тайёрлигини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Оқ уй раҳбари «янги жаҳон урушини бошлашга тайёр, айниқса, яқинда Украина билан 10 йиллик хавфсизлик келишуви имзолангани фонида».

Киритилди: 01:45 02.09.2024. Ўқилди: 2898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!