Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Байден Путинни «шафқатсиз золим» деб атади

A A A
Байден Путинни «шафқатсиз золим» деб атади

АҚШ президенти Жо Байден Вест-Пойнтдаги (Нью-Ёрк) АҚШ ҳарбий академияси битирувчилари олдидаги нутқида Россия етакчиси Владимир Путинни «шафқатсиз золим» деб атади.

«Аммо биз Украина томонидамиз ва уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз кўп йиллардан бери таниш бўлган шафқатсиз золим одамга қаршимиз. Биз орқага чекинолмаймиз ва чекинмаймиз ҳам», деди президент Байден.

Шунингдек, у Вашингтон Украинага қурол етказиб беришда давом этишини ва украиналик ҳарбийларни тайёрлашга ёрдам беришини айтди.

Шунингдек, у НАТО тарихдаги энг йирик мудофаа иттифоқи эканлигини ва ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ эканини айтди.

Киритилди: 16:50 26.05.2024. Ўқилди: 2549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар