Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Байден маслаҳатчиси хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Ҳиндистонга ташриф буюради

A A A
Байден маслаҳатчиси хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Ҳиндистонга ташриф буюради

АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан 5-6 январь кунлари Ҳиндистонга ташриф буюриб, ҳамкасби Ажит Довал билан учрашади.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашув давомида АҚШ-Ҳиндистон муносабатларини қамраб олувчи кенг кўламли масалалар, жумладан, космик технологиялар, мудофаа, Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва ундан ташқарида хавфсизликнинг устувор йўналишлари каби масалалар муҳокама қилинади.

Салливан ташриф давомида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Джайшанкар билан ҳам учрашади.

Киритилди: 23:20 04.01.2025. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!