Байден маъмурияти 9 январ куни Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ажратиш ҳақида эълон қилади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Агентликнинг икки манбага асосланиб хабар беришича, мазкур ёрдам пакети "сезиларли даражада катта" бўлса-да, АҚШ Конгресси Украинага ажратишни маъқуллаган 4 миллиард доллар маблағнинг ҳаммасини ўз ичига олиши эҳтимолдан йироқ.
Байден маъмурияти сўнгги ҳафталарда Украинага ҳарбий ёрдам жўнатишни тезлаштирди. Чунки Доналд Трамп Оқ уйга қайтгач, Конгресс ажратган, бироқ ҳали сарфланмаган маблағларни Киевга ўтказишни рад этиши мумкинлигидан хавотирлар мавжуд.