АҚШ президенти Жо Байден келаси жума куни Германияга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Der Spiegel.
Аввалроқ бу ташриф АҚШга яқинлашиб келаётган “Милтон” тўфони фонида қолдирилган эди.
Байденнинг ташрифи бекор қилинганидан сўнг ўтказилмаган Украинани қўллаб-қувватлаш мавзусидаги Ғарб давлат ва ҳукумат раҳбарлари учрашуви бошқа кунга қўйилмайди. Бунга Украина президенти Зеленскийнинг Европа бўйлаб ташрифлари якунлангани сабаб бўлди.