АҚШ президенти Жо Байден Калифорниядаги 11 минг гектар майдонни қамраб олган ёнғинни штат тарихидаги энг йирик ва энг ҳалокатли ёнғин деб атади. Бу ҳақда у пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
"Бу Калифорния тарихидаги энг кенг тарқалган ва ҳалокатли ёнғин", – деди у.
Байден таъкидлаганидек, АҚШ ҳукумати ёнғинни ўчириш учун Калифорнияга қўшимча ўт ўчириш экипажлари ва самолётларини юборди. Ўт ўчириш экипажлари ва ўт ўчириш самолётлари ҳам Канададан олиб келинган.
АҚШ президенти айни дамда 360 минг киши эвакуация қилинганини маълум қилди.