АҚШ президенти Жо Байден маҳаллий ҳокимиятларга штатда содир бўлган кучли ёнғинлар оқибатларини енгишга ёрдам бериш учун Калифорнияда кенг кўламли офат режими жорий этилганини эълон қилди.
Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, одамлар вақтинчалик уй-жой, уйларни таъмирлаш учун грантлар, суғурта билан қопланмаган зарарни қоплаш учун паст фоизли кредитлар, шунингдек, ўз хўжаликлари ва бизнесларини тиклаш учун бошқа ёрдам олишлари мумкин бўлади.