Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Байден даврида Ғарб сиёсатчиларида Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлаш учун жасорат етишмаган - Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон

A A A
Байден даврида Ғарб сиёсатчиларида Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлаш учун жасорат етишмаган - Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон

Politico нашрига берган изоҳида у Трамп биринчи президентлик даврида Украинага ўлдирувчи қуролларни юборгани учун мақтовга лойиқ эканини таъкидлади.

"Жо Байден даврида биз шунчаки украиналикларнинг мағлубиятга учрамаслигига ҳаракат қилдик. Аммо бизда уларга ҳақиқатан керак бўлган нарсаларни бериш учун жасорат етишмади. Аслида, айнан Трамп 2018 йилда уларга "Жавелин"ларни тақдим этиб, украиналикларга ўлдирувчи қуроллар бериш тақиқини бузган эди," - деди у.

Шунингдек, у Трампнинг инстинкти "Украинанинг эзилишига йўл қўйиш" бўлишига шубҳа билдирди ва АҚШ президентининг бунинг учун сиёсий имконияти бор деб ўйламайди.

Киритилди: 20:23 14.05.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!