АҚШ президенти Жо Байден бўрондан жабр кўрган Миссисипи штатига ёрдам беришга ваъда берди.
“Миссисипи штатидан олинган кадрлар юракни ранжитади. Биз етказилган зарарни ҳали ҳам баҳолаяпмиз, бироқ кўплаб америкаликлар нафақат ўз дўстлари ва оилалари учун қайғураётгани, балки уйлари ва бизнесларидан ҳам айрилгани аллақачон маълум”, — дейилади давлат раҳбари баёнотида.
Америка етакчиси торнадо оқибатларини муҳокама қилиш учун маҳаллий ҳокимият билан боғланганини ва федерал ёрдам кўрсатишга ваъда берганини таъкидлади.