АҚШ президенти Жо Байден давлат котиби Энтони Блинкенга Украинага 145 миллион долларгача ёрдам ажратишни топширди.
Бу ҳақда Оқ уй томонидан чоп этилган меморандумда айтилади.
“Мен Давлат котибига Украинага 145 миллион долларгача ёрдам кўрсатиш АҚШнинг хавфсизлик манфаатлари учун муҳимлигини аниқлаш ваколатини топшираман”, дейилади ҳужжатда.