Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан телефон орқали суҳбат ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилди ҳамда ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
“Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозим”, — дейилади расмий хабарда.