Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 30-ноябр куни Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди.
Бахтиёр Саидовнинг ижтимоий тармоқдаги постида келтирилишича, ташқи сиёсат етакчилари Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг кенг қамровли кун тартибини муҳокама қилган, олий даражада эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиққан.