Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Бахти Ташкентский" 15 суткага қамалди

A A A
"Бахти Ташкентский" 15 суткага қамалди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди ва суд ҳукми билан 15 суткага қамалди.

UzNews.uz'нинг маълум қилишича,, Қудратуллаев Бахтиёр Запарович 2023 йил 28 ноябрь куни соат 21:45 атрофида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Коҳинур кўчасидаги уйнинг йўлагида ва ҳовлисида бўла туриб, жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Ҳуқуқбузар Б.Қудратуллаев суд мажлисида ҳуқуқбузарликни тан олмай, ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигини, уйида бўлганида уни уйидан олиб кетишганлигини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўради.

Суд ҳукмига кўра, Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 декабрь куни "Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) 276-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:10 06.12.2023. Ўқилди: 2264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!