Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Шароф Рашидов тумани бўлими бошлиғи Д.О. ва бош мутахассиси А.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Т.га қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи трактор-машинист ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришлари эвазига 3,8 млн сўмни фуқаро Ф.А. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.