Германия жанубидаги Регенсбург (Бавария) шаҳрида икки оддий автобуснинг тўқнашуви оқибатида 50 га яқин киши жабрланди.
Бу ҳақда DPA агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, улардан беш нафари ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олган. Икки автобус бирин-кетин Дунай кўприги орқали шаҳарга кетаётган бўлган, соат 17:19 да тўқнашув содир бўлган. Воқеа жойида кўплаб қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари ишламоқда. Қутқарув вертолёти сафарбар этилган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча аниқланмаган.