Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Бавария" стадиони номини афсона шарафига ўзгартиради

"Бавария" стадиони номини афсона шарафига ўзгартиради

Германиянинг "Бавария" клуби шаҳар мерияси билан биргаликда стадион номини клуб афсонаси Франц Беккенбауэр хотирасига ўзгартиришга қарор қилди.

Уй стадионининг ҳозирги номи – "Альянц Арена".

Мюнхен шаҳар кенгаши стадион номини ўзгартириш ғоясини маъқуллади. Яқин кунларда клуб арена номи ўзгарганини расман эълон қилади.

"У шаҳримиздан етишиб чиққан буюк спортчилардан бири", – деди Мюнхен мери Дитер Райтер.

Немис клуби куни кеча Чемпионлар Лигасининг 1-турида Загребнинг "Динамо" жамоасини 9:2 ҳисобида мағлуб этганди. "Қизиллар" навбатдаги ўйинини 21 сентябрь куни Бундеслига доирасида "Вердер"га қарши ўтказишади.

Киритилди: 22:45 20.09.2024. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!