Башар Асаднинг собиқ матбуот котиби Камол Сакрнинг айтишича, Суриянинг собиқ раҳбари кучини йўқотишидан бироз олдин Россия президенти Владимир Путин билан боғланишга бир неча бор уриниб кўрган.
Сакрнинг сўзларига кўра, Асад 4 ва 5 декабрь кунлари Путинга қўнғироқ қилмоқчи бўлган, бироқ муваффақиятга эришмаган. Кейин у Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентевга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин Беларусга амалий ташрифи туфайли жавоб бера олмаган.
2024 йил 8 декабрда ҳукуматга қарши “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” террорчилик гуруҳи Сурияда ҳокимиятни қўлга киритди. Башар Асад Россияга қочиб кетди.