Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Башар Асад ағдарилишидан олдин Суриядан камида 500 минг доллар нақд пул ва махфий ҳужжатларни олиб чиқиб кетган

Башар Асад ағдарилишидан олдин Суриядан камида 500 минг доллар нақд пул ва махфий ҳужжатларни олиб чиқиб кетган

Башар Асад ағдарилишидан олдин Суриядан камида 500 минг доллар нақд пул ва махфий ҳужжатларни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг ўнлаб манбаларга таяниб хабар беришича, Асад пул, шунингдек, махфий маълумотлар сақланган ноутбуклар ва қаттиқ дискларни ташиш учун шахсий самолётдан фойдаланган.

"Ушбу операцияни собиқ президентнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Ясар Иброҳим бошқарган. У Embraer Legacy 600 шахсий самолётини ижарага олиб, Асаднинг қимматбаҳо мулклари (шу жумладан расмлар ва ҳайкаллар), қариндошлари ва ёрдамчиларини БААга олиб ўтишни ташкил қилган", дея маълум қилди Reuters.

Агентликнинг ёзишича, Embraer Legacy 600 Асад режими қулашидан 48 соат олдин Сурия ва БАА ўртасида тўрт марта парвоз қилган. Сўнгги парвоз 8 декабр куни Латакия шаҳри яқинидаги Россиянинг Ҳмеймим ҳарбий авиабазасидан амалга оширилган. Башар Асад ўша куни айнан шу базадан Россияга қочган эди.

Нашр маълумотига кўра, қаттиқ дисклар Асад бойлигининг асоси бўлган телекоммуникация, банк иши, кўчмас мулк, энергетика ва бошқа соҳаларни қамраб олган мураккаб компаниялар тармоғи ҳақида муҳим маълумотларни ўз ичига олган.

Киритилди: 16:28 17.04.2025. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!